Ушбу ойнада ўқувчининг ҳужжатлари билан ишлаш мумкин: тайёр файлларни юклаш ёки ҳужжатларни тизимда бевосита шакллантириш.
Ҳужжатлар билан ишлашнинг икки варианти мавжуд:
- Файл юклаш — қурилмадан тайёр ҳужжатни қўшиш имконини беради.
- Ҳужжатни шакллантириш — ҳужжатни шаблон асосида тизимда бевосита яратиш

Ҳужжатни шакллантириш учун қуйидаги майдонларни тўлдириш керак:
Шаблон — файл шакллантириладиган ҳужжат шаблонини танлаш.
Курм/ Дарс номи — ҳужжат тегишли бўлган йўналиш ёки курс.
Хизмат нархи — дарс ёки абонемент нархи.
Тўлов тартиби — тўлов шартлари ва такрорланиш муддати.
Абонемент муддати — абонемент амал қилиш муддати ёки хизмат кўрсатиш даври.
Ўқувчи — ўзи имзоловчи — ҳужжатни ўқувчи ўзи имзолайдими, эмасми, кўрсатилади.
Тўловчи — хизмат учун тўловни амалга оширувчи шахс.
